Қимматли қоғозларга обуна 957 фоизни ташкил этган. Nego Board'даги савдо натижалари ва талаб параметрлари:
• Тақдим этилган аризалар сони — 12
Тақдим қилинган аризалар ҳажмининг 42,22 фоизи норезидентлар улушига тўғри келган.
Жойлаштирув натижалари:
Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖининг 50 млрд сўмлик корпоратив облигациялари эмиссияси 2021 йил 1 декабрда Ўзбекистон Молия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилиб, жами 10 000 дона номинал қиймати 5 000 000 сўмлик корпоратив облигациялар чиқарилган. Мазкур облигациялар чекланмаган инвесторлар доирасида очиқ обуна бўйича «Тошкент» фонд биржаси орқали жойлаштирилди. Эмиссиянинг андеррайтери - Freedom Finance МЧЖ ХК.
Облигацияларнинг муомала муддати 18 ой ва купон тўловлари даврийлиги йилига 2 марталик бўлиб, купонли мукофот ставкаси облигация номинал қийматининг йиллик 23 фоизини ташкил этади.
ЎзР-684-сонли «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонунига асосан, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги лицензиялари билан инвестиция воситачилари ва андеррайтерлари ўртасида облигацияларни жойлаштириш бўйича тендер ЎзРТХБ электрон порталида эълон қилинди.
«Биз ушбу жойлаштирилув ажойиб натижалар билан якунланганини эълон қилишдан мамнунмиз. Бундай қисқа вақт ичида обуна эълон қилинган ҳажмнинг 900 фоиздан ортиғи билан ёпилди. Биз инвесторларимиз савдо қилиш учун кўпроқ имконият ва воситаларга эга бўлишлари учун маҳаллий фонд бозорига яна бир молиявий маҳсулотни киритдик. Ўйлаймизки, ушбу инструментнинг «Тошкент» РФБга киритилиши Ўзбекистонда фонд бозорининг ривожланишига хизмат қилади. Freedom Finance обуна кампанияси доирасида Road show ташкил этилди, уларда жами 500дан ортиқ киши - мавжуд мижозлар ва янги инвесторлар иштирок этди», - деди Freedom Finance МЧЖ ХК ижрочи директори Евгений Можейко.
Ўз навбатида «Ўзметкомбинат» AЖ ҳам ушбу жойлаштириш юзасидан фикр билдирди.
«Биз илгари кўп марта таъкидлаганимиздек, бу комбинатимиз учун облигацияларнинг дебют эмиссияси. Комбинат инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, капитал бозорида кредит тарихини яратиш ва молиялаштириш манбаларини диверсификация қилиш учун облигациялар чиқарди. Келгуси режаларда халқаро фонд бозорларига чиқиш – қўшимча акцияларни чиқариш ва еврооблигацияларни жойлаштириш вазифаси турибди», - дея хабар берди «Ўзметкомбинат» AЖ нинг молиявий масалалар бўйича директори Татьяна Будей.
Жорий йилнинг 7 декабрь куни Тошкентда обуна кампаниясининг бошланишига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Шунингдек, «Ўзметкомбинат» AЖ облигацияларини жойлаштириш доирасида Freedom Finance Ўзбекистоннинг Самарқанд, Бухоро, Қарши, Навоий, Фарғона, Aндижон ва Нукус шаҳарларида Road Show ташкил этди.
Маълумот учун
Freedom Finance МЧЖ ХК – Freedom Holding Corp халқаро гуруҳи таркибига киради. Freedom Holding Corp. – бу молиявий фаолият, брокерлик операциялари, инвестициялар бўйича консалтинг, қимматли қоғозлар савдоси, инвестиция банки ва андеррайтинг хизматларини ўзининг шўъба компаниялари орқали амалга оширувчи холдинг.
Freedom Finance – халқаро даражадаги тизимли инвестиция компанияси бўлиб, у 10та давлатда: Қозоғистон, Россия, Германия, Украина, Қирғизистон, Ўзбекистон, Кипр, Озарбайжон, Буюк Британия ва AҚШда ўз ваколатхонаси бор. Freedom Finance компанияси Қозоғистон фонд биржаси (KASE), Astana International Exchange (AIX), Москва биржаси (МОЕХ), Санкт-Петербург биржаси (SPB), «Тошкент» Республика фонд биржаси (UZSE) ва Украина биржасининг профессионал иштирокчиси ҳисобланади.
Бугунги кунда Freedom Holding Corp'нинг оддий акциялари Nasdaq Capital Market, Қозоғистон фонд биржаси, Санкт-Петербург ва Украина биржаларида сотилмоқда.
Холдингнинг бозор капиталлашуви 4,1 миллиард долларни ташкил этади.
«Ўзметкомбинат» AЖ – «Ўзбекистон металлургия комбинати» акциядорлик жамияти қора металлургия бўйича республикадаги етакчи корхонадир. Комбинатнинг барча маҳсулотлари мувофиқлик сертификатларига эга, сифат менежменти тизимлари миллий ва халқаро сертификатлаштириш тизимларида сертификатланган.
Комбинат республикамиз корхоналари, шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари билан кооперация алоқаларини фаол ривожлантирмоқда.
Боғланиш:
Пономарёва Ирина – Ўзбекистондаги Freedom Finance МЧЖ ХКнинг маркетинг бўйича менежери
Тел.: +998 (78) 147 75 55, вн: 81312
Реклама ҳуқуқлари асосида