• 12 052 сум
    39.93
  • 13 985 сум
    49.94
  • 165 сум
    -0.82
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 052 сум
    39.93
  • 13 985 сум
    49.94
  • 165 сум
    -0.82
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 22 ноября 2021

Транспорт вазирлиги инспекторлари маъмурий баённомаларни энди планшетлар орқали расмийлаштиради

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқишнинг янги тартиби жорий этилмоқда.

836
0
Транспорт вазирлиги

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, Транспорт вазирлиги ходимлари томонидан замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда автомобиль ташувлари соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишларни расмийлаштириш ва кўриб чиқишнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш мақсадида янги тартибда ишлашга ўтилмоқда.

Дастлабки босқичда автомобиль ташувлари соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва расмийлаштириш электрон тизим ўрнатилган планшетлар орқали Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти транспорт бошқармалари томонидан амалга оширилади.

Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти транспорт бошқармалари инспекторларига бириктирилган планшетлар тақдим этилди.

836
0