• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Реклама 6 декабря 2021

Huawei юрак саломатлиги ва инсульт бўйича тадқиқот натижаларини эълон қилди

Тадқиқот дунёнинг иккита етакчи институти – Буюк Британиядаги Ливерпуль университети ва Хитойнинг 301 госпитали ҳамкорлиги натижасида амалга оширилди.

926
0

2021 йилги Бутунжаҳон юрак куни муносабати билан, Huawei инсульт ва юрак саломатлиги бўйича ўтказган тадқиқоти натижаларини эълон қилди. Ушбу тадқиқот дунёнинг иккита етакчи институти – Буюк Британиядаги Ливерпуль университети ва Хитойнинг 301 госпитали ҳамкорлиги натижасида амалга оширилди.

Мазкур лойиҳалар Huawei компаниясининг юрак саломатлиги ва инсульт соҳасидаги тадқиқотларни янада ривожлантириш мақсадига содиқлигини тасдиқлайди. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, юрак касалликларини даволашда ишлатиладиган технологиялар касалликнинг дастлабки босқичида ниҳоятда муҳим роль ўйнаши мумкин. Улар, шунингдек, юрак хасталиклари билан яшаётган ва инсультдан ҳимояланмаган миллионлаб одамларнинг ҳаётини ўзгартириши мумкин бўлган сурункали касалликларни уйда даволаш концепциясини қўллаб-қувватлайди.

Huawei тебранма аритмия ва инсултни янада тадқиқ қилиш мақсадида, Ливерпуль университети билан ҳамкорлик қилди. Тадқиқотчилар тебранма аритмияни кузатиш учун, Huawei Band 6 билагузуги ёрдамида инсултдан кейинги беморларнинг соғлиғини ўрганишди. Ливерпуль университетининг инсултни ўрганишга кўмаклашувчи иловасидан фойдаланиб, Huawei қурилмалари юрак бўлмаси фибрилляцияси, уйқу апноеси ёки юриш тезлиги инсульт хавфига қандай таъсир кўрсатишини кузатиши мумкин.

Буюк Британиядаги Ливерпуль университети қошидаги «Ливерпуль» юрак-қон томир фанлари марказининг профессори, юрак бўлмаси фибрилляцияси ва қон томир бўйича жаҳондаги асосий мутахассислардан бири Грегори Лип шундай деди:

«Юрак бўлмаси фибрилляцияси инсульт, юрак етишмовчилиги ва ақлий заифликнинг юқори хавфидан дарак бериши мумкин бўлган энг кенг тарқалган юрак ритми касаллигидир. Биз ақлли кийимлардан фойдаланиб инсултдан кейин одамларда ритм бузилишини аниқлашга ёрдам берадиган ушбу қўшма лойиҳадан ҳаяжондамиз. Huawei билан ҳамкорлигимиз туфайли биз хавф юқори бўлган гуруҳларни мониторинг қилишни қандай яхшилаш мумкинлигини кўриб чиқамиз».

Ливерпуль университети билан олиб борилган янги тадқиқотлар билан бир қаторда, Huawei'нинг аввалги юрак тадқиқотлари ҳам жаҳон миқёсидаги эътирофларга сазовор бўлди. 2018 йилда Huawei'нинг юрак саломатлиги масалалари бўйича тадқиқот гуруҳи 301-госпиталнинг кардиологлари билан ҳамкорликда юрак тадқиқини бошлади. Бу йил Huawei компаниясининг юрак соҳасидаги бешта тадқиқоти 2021 йилги Европа кардиология жамияти йиллик онлайн конференциясида тақдим этилди. Натижалар мобиль ва тақиладиган технологияларнинг аҳамиятини яна бир бор намоён этди.

Юрак бўлмаси фибрилляцияси мониторинг ва даволаш учун, сурункали юрак-қон томир касалликларини уйда даволашда қўл келиши мумкин.

Нашр этилган тадқиқот натижалари Huawei қурилмалари ва юрак бўлмаси фибрилляциясини бошқариш платформаси mAFA (юрак бўлмаси фибрилляциясини даволаш учун мобил дастур) маълумотларини таҳлил қилишга асосланган бўлиб, у юрак бўлмаси фибрилляцияси скринингини яхшилаш ва беморни комплекс бошқариш учун ақлли технологиялардан фойдаланади.

Huawei Band 6 энди Ўзбекистонда ҳам мавжуд. Уни Elmakon, Radius, SP Phone, Mediapark дўконларининг барча филиалларида, шунингдек, Olcha, Asaxiy ва Zoodmall онлайн-дўконларида харид қилишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқлари асосида

926
0