В Ташкенте и других регионах ощущалось землетрясение до 5 баллов
  • 12 014 сум
    -10.88
  • 13 650 сум
    6.88
  • 160 сум
    -0.46
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 014 сум
    -10.88
  • 13 650 сум
    6.88
  • 160 сум
    -0.46
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 28 ноября 2021

Савдо тўсиқларини бартараф этиш, божхонани рақамлаштириш, Афғонистон инқирози –  Мирзиёев ИҲТ саммитида нималар ҳақида гапирди

Ўзбекистон президенти Ашхободда бўлиб ўтган ИҲТ IV саммитида сўзга чиқиб, ташкилот доирасидаги фаолиятнинг асосий йўналишларини белгилаб берди.

818
0
president.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 28 ноябрь куни Ашхобод шаҳрида ўтган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) ўн бешинчи саммити ишида иштирок этди.

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов раислигида ўтган тадбирда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Покистон президенти Ориф Алвий, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған, Эрон президенти Иброҳим Раисий, Қирғизситон президенти Садир Жапаров, шунингдек, Қозоғистон бош вазири Асқар Мамин ва ИҲТ бош котиби Ҳусрав Нозирий ҳам иштирок этди.

Ўзбекистон раҳбари халқаро ва минтақавий вазиятга, давом этаётган пандемия шароитидаги иқтисодий қийинчиликларга эътибор қаратиб, ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича қатор аниқ таклифларни илгари сурди.

"500 миллиондан ортиқ аҳоли яшайдиган, улкан бозорга эга бўлган мамлакатларимизнинг савдо ва инвестиция соҳаларидаги катта имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш зарур. Қабул қилинган “ИҲТ истиқболлари – 2025” концептуал дастури асосида, мамлакатларимиз ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестиция алоқаларини янада кенгайтириш ва энг муҳими, амалий натижадорликка эришиш мақсадга мувофиқдир", - деди Ш. Мирзиёев.

Шу муносабат билан ташкилот доирасида янгиланган ва кенг қамровли Савдо битимини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш таклиф қилинди. 

Қайд этилишича, мазкур ҳужжатда савдо тўсиқларини бартараф этиш, божхона тартибларини рақамлаштириш, ҳамда ҳозирги вақтда долзарблиги тобора ошаётган электрон савдони кенг тадбиқ этиш масалалари ўз ифодасини топиши зарур.

Бунинг реал механизми сифатида Шавкат Мирзиёев БМТнинг Саноатни ривожлантириш ташкилоти (ЮНИДО) ва Марказий Осиё иқтисодиёти учун (СПЕКА) Махсус дастури билан ҳамкорликда Ташкилот доирасида Савдо, инвестициялар ва инновациялар марказини ташкил этиш ҳамда унинг қароргоҳини Тошкент шаҳрида жойлаштиришни таклиф қилди.

Яна бир муҳим йўналиш – минтақадаги мавжуд транспорт йўлакларидан унумли фойдаланиш ва янгиларини яратиш.

Давлат раҳбари минтақалараро транзит хабларини ташкил этиш, замонавий транспорт ва йўл инфратузилмаларини ривожлантириш, транспорт ва транзит тарифларини оптималлаштириш ҳамда қўшимча чегирмаларни тақдим этиш,  халқаро юк ва йўловчи ташиш шартларини енгиллаштириш,  транспорт соҳасини рақамлаштириш масалаларига аниқ ечимлар топиш муҳим эканини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев қўшни Афғонистондаги вазият ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

"Ушбу мамлакат кун сайин оғир гуманитар инқирозга кириб бормоқда. Халқаро ҳамжамият, жумладан, яқин қўшнилар ёрдамисиз афғон халқи якка ҳолда бу қийин синовлардан ўта олмайди.

Шу боис афғон халқига зарур ёрдам кўрсатиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ва умумий ёндашувларни ишлаб чиқишимиз керак.

Шунингдек, Афғонистон билан минтақавий аҳамиятга эга бўлган йирик савдо, транспорт ва энергетика лойиҳаларини амалга ошириш ишларини изчил давом эттириш тарафдоримиз", – деди Шавкат Мирзиёев.

Саммитда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг халқаро нуфузи ва обрўсини ошириш, институционал механизмларини ва етакчи халқаро тузилмалар билан ҳамкорлигини ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Бу борада Ўзбекистон Президенти ташкилот фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича аниқ таклиф ва тавсиялар тайёрлаш учун юқори даражадаги Экспертлар гуруҳини тузиш ташаббусини илгари сурди.

Ташкилот доирасида муайян соҳани ривожлантириш бўйича ҳар йилга ном бериш анъанасини жорий этиш ташаббуси билдирилди. 

Ўзбекистон раҳбари ИҲТда 2022 йилни ўзаро узвий боғлиқликни мустаҳкамлаш йили, деб эълон қилишни таклиф этди.

Саммит якунида Ҳаракатлар учун Ашхобод консенсуси имзоланди. Ушбу ҳужжат аъзо мамлакатларнинг минтақавий иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш борасидаги муҳим устувор интилишларини ўзида мужассам этди.

818
0