• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 22 декабря 2021

Пойтахтда автомобилларнинг йўл бўйи пуллик тўхташ жойлари тизими ташкил этилмоқда

Мазкур тизим биринчи босқичда 10 та кўчада ташкил қилинади. Бу бўйича қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

1031
0
UzNews.uz

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида "Тошкент шаҳар транспорти ва йўл-транспорт инфратузилмасини 2025 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Унга кўра, пойтахтдаги тирбандликларни, марказий кўчаларда транспорт оқимини камайтириш, шахсий ва жамоат транспортининг ўртача ҳаракатланиш тезлигини ошириш, автомобилларнинг йўл бўйида бетартиб тўхташини тартибга солиш, транспорт воситаларидан атроф-муҳитга чиқарилаётган заҳарли моддалар миқдорини камайтириш, аҳолининг жамоат транспортидан фойдаланишини рағбатлантириш мақсадида Тошкент шаҳрида ягона автомобиль йўл бўйи пуллик тўхташ жойлари тизимини ташкил этилмоқда.

Ушбу ягона тизимга, йирик бозорлар, савдо марказлари, йирик транспорт боғламалари, метронинг охирги ва йўловчи оқими юқори бўлган бекатлари ва шаҳарга асосий кириш жойлари ёнида ташкил этиладиган автотураргоҳларда ҳам автомобилларнинг йўл бўйи пуллик тўхташ жойлари ташкил этилмоқда.

Биринчи босқичда Тошкент шаҳрининг 10 та кўчасида, келгусида талабдан келиб чиқиб бошқа кўчаларда ҳам автомобилларнинг автоматлаштирилган йўл бўйи пуллик тўхташ жойлари тизими давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида ташкил этилмоқда.

Тизимни барпо этиш жараёнида йўл бўйи пуллик тўхташ жойларига ёндош ҳудуддаги пиёда йўлакларини таъмирлаш ва велосипед йўлаклари ташкил этиш ишлари амалга оширилади.

1031
0