Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг хабар қилишича, ДХХ ва ИИБнинг Навоий вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тадбирда, С.Н. соф қуйма олтинни ўтказиш мақсадида, Р.дан 548 грамм олтинни 328,5 млн сўмга, Б.дан 1,7 кг соф қуйма олтинни 1,7 млрд сўмга харид қилиб, Навоий-Самарқанд йўналишида Nexia-2 автомашинасида ҳаракатланиб келаётган вақтида ушланган. Тадбир якунида ундан жами 2,3 кг соф қуйма олтин парчалари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.