Ўзгидромет хабарига кўра, бугун, 3 январь куни республика ҳудудининг катта қисмида баъзи жойларда ёмғир ёғади, фақат шимолий ва шарқий ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат фони меъёрдан 4-5 даража юқори бўлади ва +11...+16даражани ташкил этади.
Ҳафта давомида Каспий денгизининг жанубий ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келиши ҳисобига республика бўйича ёмғир ёғади, шимолий ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик асосан қор кўринишида бўлади, 3-4 январда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечалари 0...+5 даража, кундуз кунлари +7...+12 даража атрофида ва меъёрга яқин бўлади.
Шунингдек, 3-4 январда Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 18-23 м/с гача кучайиши мумкин. Республика бўйича баъзи жойларда туман кузатилади