• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 3 декабря 2021

Тошкентда дам олиш кунида ходимларига кўчат эктирган боғча мудираси жазоланди

Меҳнат вазирлиги ҳолат бўйича маълумот берди.

476
0

Меҳнат вазирлиги Матбуот хизматининг берган хабарига кўра, “Яшил макон” дастури доирасида 2021 йил 27 ноябрь, шанба куни Юнусобод туман 19-дахаси ҳудудида мактабгача таълим ташкилоти мудираси томонидан ходимлар арча ва бошқа кўчатлар ўтқазиш мақсадида ишга жалб қилинган.

Ўрганиш давомида, бир гуруҳ ходимлар ихтиёрий равишда дам олиш кунида ишга келганлиги ҳамда ободонлаштириш ишларида қатнашганликларини тушунтириш хатлари орқали маълум қилишган.

Аммо, ходимларни дам олиш кунларида ишга жалб қилишда Меҳнат кодексининг 124 (иш вақтидан ташқари иш), 157-моддалари (иш вақтидан ташқари ишлар ҳамда дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун ҳақ тўлаш) талаблари бузилганлиги сабабли, Давлат меҳнат инспекцияси томонидан мактабгача таълим ташкилоти мудирасига нисбатан МЖтКнинг 49-моддаси (меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) 1-қисмига асосан маъмурий жарима қўлланилди.

Бундан ташқари, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф қилиш ҳамда кейинчалик ходимларни иш вақтидан ташқари ишларга жалб қилишда қонун талабларига риоя этишни ташкил этиш бўйича ёзма кўрсатма берилди.

Маълумот учун, мазкур моддада БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима жазоси белгиланган. 1 БҲМ — 275 минг сўм.

476
0