• 11 980 сум
    -1.98
  • 13 905 сум
    25.26
  • 165 сум
    -0.14
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 980 сум
    -1.98
  • 13 905 сум
    25.26
  • 165 сум
    -0.14
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 17 декабря 2021

Экоқўмита раиси ўринбосари атроф-муҳитни ифлосланишига қарши етарли чора кўрмаган раҳбарни ишдан олди

Экология юзасидан аҳолидан келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқишда сусткашликка йўл қўйган 14 нафар масъулга эса чора кўрилди.

942
0

Қайд этилишича, жорий йилнинг 11 ойи давомида қўмитага жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар жами 6697 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,75 баравар кўпайган. 

Жисмоний ва юридик шахслар томонидан асосан чиқинди ташланиши ёки уларнинг вақтида олиб кетилмаслиги, ўсимлик дунёсига етказилаётган зарарлар, корхона ва ташкилотларнинг атроф-муҳитни ифлослантириши, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга оид масалалар ташкил этади.

Мурожаатларни кўриб чиқишда сусткашликка йўл қўйган 14 нафар масъулга нисбатан ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланилгани маълум қилинди.

Таъкидланишича, ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда эса энг кўп мурожаатлар Тошкент вилоятига (710 та) тўғри келган. Аммо, мурожаатларнинг аксариятининг ечими белгиланган муддатида таъминланмаган. 

Шунингдек, ушбу вилоятда экология соҳасига оид масалаларни кўриб чиқишда тизимли камчиликларга йўл қўйилган. Шу сабабли, ишига масъулиятсиз қараган Тошкент вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

942
0