• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 9 декабря 2021

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 15 декабрь куни чақирилади

Унда бир қатор қонунлар, жумладан, Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун кўриб чиқилади.

986
0
Сенат

Сенат Раиси Танзила Нарбаева иштирокида Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. 

Мажлисда Олий Мажлиси Сенатининг йигирма иккинчи ялпи мажлисини 2021 йил 15 декабрь куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Қайд этилишича,  видеоконференцалоқа тарзида ўтказиладиган ялпи мажлисда  “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги, “Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги, “Ёшлар билан ишлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 245 ва 2458-моддаларига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги, “Тадбиркорлар кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунлар кўриб чиқилади.

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2021 йил тўққиз ойидаги ижроси, Тошкент шаҳар ҳокимининг ҳудудларни ривожлантириш, Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган чора-тадбирлар ижро этилишининг бориши юзасидан ҳисоботлар эшитилади.

Парламент юқори палатасининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитасининг 2020 йил ва 2021 йилнинг ўтган давридаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини ҳам эшитиш назарда тутилган.

Шунингдек, Кенгаш мажлисида Оролбўйи минтақасида тадбиркорликни жадал ривожлантириш юзасидан чора-тадбирларнинг ижроси устидан парламент назоратини олиб бориш ҳақида қарор қабул қилинди.

986
0