• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 1 декабря 2021

Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар ижобий баҳоланди

БМТ инсон ҳуқуқлари кенгаши маърузачиси мамлакатда суд-ҳуқуқ соҳасида ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини таъминлашда амалга оширилаётган ислоҳотларни баҳолади.

876
0
Бош прокуратура

Учрашув давомида Бош прокурор Н.Йўлдошев томонидан прокуратура органларининг функцияси ва вазифалари, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилган ишлари, шунингдек, суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлари ҳақида маълумот берилди.

Махсус маърузачи томонидан Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ соҳасида ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини таъминлашда амалга оширилаётган ислоҳотлар ижобий баҳоланди. Давлат раҳбари томонидан ушбу соҳаларда амалга оширилаётган тизимли ва изчил чора-тадбирларга юқори баҳо берилди.

Учрашув икки томонлама конструктив мулоқот ва ўзаро англашув руҳида ўтди.

876
0