• 12 024 сум
    7.36
  • 13 643 сум
    -69.76
  • 160 сум
    -0.22
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 024 сум
    7.36
  • 13 643 сум
    -69.76
  • 160 сум
    -0.22
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 24 декабря 2021

Жанубий Корея 22 йиллик қамоқ жазосини ўтаётган собиқ президентни афв этди

Жанубий Корея собиқ президенти Пак Кин Хе 2017 йилда коррупцияда айбланиб ҳибсга олинганди.

1044
0
news.ru

Жанубий Кореянинг собиқ президенти, мансаб ваколатини суиистеъмол қилгани учун қамоқ жазосини ўтаётган Пак Кин Хе 31-декабрдан бошлаб авф этилади, деб хабар қилди мамлакат Адлия вазирлиги.

Пак Кин Хе 2017 йилнинг март ойида мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва порахўрлик айбловлари туфайли лавозимидан четлаштирилган эди. 

Ҳукумат шу йилнинг 31 декабрь кунидан 3094 кишини, жумладан, собиқ президентни афв этиш тўғрисида қарор қабул қилганини маълум қилди. 

Бугун Жанубий Корея ҳукуматининг янги йил байрами муносабати билан бир қатор шахсларни афв этиш, жазони енгиллаштириш ва ваколатларини тиклаш масалалари бўйича навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Учрашувда собиқ президент Пак Кин Хени афв этиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Рёнхап ахборот агентлигининг хабар беришича, Пак Кин Хе бу йил сурункали елка ва бел касалликлари туфайли уч марта касалхонага ётқизилган. Тахминларга кўра, унинг соғлиғи афв этилишига сабаб бўлган.

2018 йилда Пак Кин Хе 30 йиллик қамоқ ва тахминан 17 миллион доллар жаримага тортилган эди. 2019 йилда Олий суд ишни қайта кўриб чиқиш учун қайтариб юборган, шундан сўнг 2020 йил июл ойида Сеул Олий суди собиқ президент ўз жиноятларидан "шахсий манфаат кўрмаганини" ҳисобга олиб, унинг қамоқ жазосини 20 йилга қисқартирди. 

2021 йил январида Жанубий Корея Олий суди ниҳоят собиқ президентга 20 йиллик муддатни маъқуллади. Шунингдек, Пак Кин Хе 180 миллиард вон жарима ва 35 миллиард вон товон пули тўлаши керак бўлади. У тўрт йил-у тўққиз ой қамоқда ўтирди.

1044
0