Аввалроқ, Андижонда ЙПХ ходими ва ҳайдовчи ўртасида жанжал юзага келгани ҳақида хабар бергандик.
Жанжал вақтида ходим ҳайдовчи билан оғир-вазмин бўлмасдан, мулоҳаза билан иш олиб бориш ўрнига, унга баланд овозда, қўпол муносабатда бўлиб, гувоҳномасини кўрсатмаслигини айтган.
ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизмати мазкур ходимга чора кўрилганини маълум қилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган "Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида"ги низом ҳамда ички ишлар вазирининг айрим меъёрий буйруғи талабларини бузганлиги учун Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ходими Б.Бадинов эгаллаб турган лавозимидан озод этилиши бўйича хулоса қилинди.