• 11 938 сум
    -37.19
  • 13 961 сум
    -47.09
  • 159 сум
    -0.17
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 938 сум
    -37.19
  • 13 961 сум
    -47.09
  • 159 сум
    -0.17
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 29 декабря 2021

Деярли 20 млрд сўм бюджет пулини “еб юборган” Жиззах ҳокимининг собиқ ўринбосари 7,5 йилга қамалди

Олий суд Акрам Раҳмонқуловга оид жиноят иши юзасидан ҳукм эълон қилинганини маълум қилди.

723
0
Жиззах вилояти ҳокимлиги

Аввалроқ, Жиззах ҳокимининг собиқ ўринбосари қарийб 1 млрд сўм бюджет маблағларини талон-торож қилгани аниқлангани ҳақида хабар бергандик.

Шундан сўнг, Бош прокурор терговда Раҳмонқуловга тегишли корхоналарда 12 млрд сўм, Жиззах шаҳрида қурилган бозорда 172 та савдо дўкони, кўп қаватли уйларда 14 та хонадон, 43 та автомобиль, 37 та бошқа кўчмас мулклар борлиги аниқланиб, зарарни ундириш учун хатловдан ўтказилгани ҳақида маълумот берганди.

Олий суд Матубот хизматининг хабарига кўра, Акрам Раҳмонқуловга нисбатан суд ҳукми ўқилди.

У ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми, 184-моддаси 3-қисми, 189-моддаси 1-қисми, 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми, 207-моддаси 1-қисми, 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми ва 243-моддаси (Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 7 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси ҳамда БҲМнинг 500 баравари миқдорида яъни, 111 млн 500 минг сўм жарима жазоси тайинланди.

Шунингдек, унинг бу ишига шериклик қилган қатор мансаборлар ҳам жазоланди. 

Суд ҳукми билан Акбар Раҳмонқулов (Ж-Қурувчи МЧЖ директори), Алишер Раҳмонқулов (Ravon Yo’l Invest МЧЖ, Согдиана пипепласт МЧЖ ва Жиззах савдо люкс МЧЖлар директори), Аброр Раҳмонқулов (Zenatkor Sayhan Kon Sanoat МЧЖ директори), Адҳам Раҳмонқулов (Зенаткор темир бетон буюмлари МЧЖ директори) ва яна 20 дан ортиқ шахсларга турли жазолар тайинланган.

723
0