Мактаб ўқувчилари учун II чоракнинг сўнгги куни 27 декабрга тўғри келиб, 28 декабрь куни қишки таътилнинг илк куни саналади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Таътил 14 календарь кун, яъни 2022 йил 10 январгача давом этади. III чорак эса 2022 йил 11 январдан бошланади.