Аввалроқ, ижтимоий тармоқда, Истиқлол-Ҳазорасп темир йўлида поезд одам уриб юборганлиги тўғрисида хабар тарқалди.
Шундан сўнг, Бош прокуратура ҳолат бўйича UzNews.uz'га маълумот берди.
Аниқланишича, 2021 йил 8 декабрь куни соат 09:25 ларда машинист О.Машаипов ва ёрдамчиси М.Назаровлар бошқариб бораётган "Урганч Локоматив" депосига қарашли бўлган ТEП70-БС-152-сонли тепловоз Тошкент-Урганч-Хива йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётганида, Истиқлол-Ҳазорасп темир йўлининг 7-пикетида 43 ёшли Тўпироққалъа туманида яшовчи С.Қ.ни ўзининг эҳтиётсизлиги туфайли уриб кетган.
Натижада, аёл олган оғир тан жароҳатлари билан вокеа жойида вафот этган.
С.Қ. темир йўл ҳодисаси содир бўлган жойдан 25-30 метр узоқликда темир йўл изи ёнидан топилган. Маълумотга кўра, марҳума оилалик, унинг 3 нафар фарзанди бўлган.
Қайд этилишича, ҳолат бўйича ҳозирда Урганч транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.