Аввалроқ, Тошкентда 17 ёшли йигит яланғоч ҳолда устидан сув қуйиб, "шоу" кўрсатгани ҳақида хабар берган эдик.
Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, у ва уни видеога олган йигитларнинг бу иши туман комиссиясида кўриб чиқилди.
17 ёшли мактаб ўқувчилари Т.С. ва О.М.ларнинг ҳаракатига қонуний чора кўрилди.
Қайд этилишича, МЖтКнинг 47-модда 1-қисмига (Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) асосан ҳар бир ўқувчининг ота-онасига жарима жазоси қўлланилди.
Маълумот учун, мазкур моддада БҲМнинг 1 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солиш белгиланган. 1 БҲМ — 275 минг сўм.