• 12 165 сум
    -25.19
  • 14 331 сум
    -32.11
  • 159 сум
    -2.67
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 165 сум
    -25.19
  • 14 331 сум
    -32.11
  • 159 сум
    -2.67
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 30 ноября 2021

Энди сув учун тегишли тўловларни тўламаганларга вақтинча сув берилмайди

Сув истеъмолчилари уюшмаларининг сувни истеъмол қилиш қоидалари бузилганда сувни истеъмол қилиш ҳуқуқини бекор қилиш бўйича ҳуқуқлари белгилаб қўйилмоқда. Бу бўйича президент тегишли қонунни имзолади.

876
0
UzNews.uz

Шавкат Мирзиёев “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонунни имзолади.

Қонунга кўра, сув истеъмолчилари уюшмаларининг сувни истеъмол қилиш қоидалари бузилганда ёки аъзолик бадали ва бошқа тегишли тўловлар тўланмаганда сув беришни вақтинча тўхтатиб қўйиш ёки сувни истеъмол қилиш ҳуқуқини бекор қилиш бўйича ҳуқуқлари белгилаб қўйилмоқда.

Сув объектлари (стратегик объектлардан ташқари) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида хусусий секторга берилиши мумкинлиги белгиланмоқда.

Сувни тежайдиган технологияларни жорий қилганлиги учун Давлат бюджетидан субсидия олганлар ушбу лойиҳалардан камида беш йил самарали фойдаланишлари, шунингдек, шўри ювиладиган ерлар лазер ускуналар ёрдамида ҳар уч йилда камида бир марта текисланиши шартлиги белгиланмоқда.

Сув объектларидан саноат ва иссиқлик энергетикаси билан бир қаторда атом энергетикаси эҳтиёжлари учун фойдаланувчилар мажбуриятлари белгиланиб, уларга сувнинг ифлосланишини меъёрдан оширмаслик талаби қўйилмоқда.

Сув объектлари балиқчилик хўжаликларини ташкил этиш учун хусусий секторга берилиши мумкинлиги белгиланмоқда, бунда объектлардан фойдаланиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

876
0