• 11 975 сум
    -54.41
  • 14 008 сум
    -57.63
  • 160 сум
    -0.62
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 975 сум
    -54.41
  • 14 008 сум
    -57.63
  • 160 сум
    -0.62
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 16 ноября 2021

Тошкентда 17 ёшли йигит яланғоч ҳолда устидан сув қуйиб, "шоу" кўрсатди — видео

Йўлни ўртасида видео тайёрлаган йигитларнинг бу иши учун ота-оналари жавоб берадиган бўлди.

1246
0
видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда автомобиль йўлининг ўртасида йигит кийимини ечиб, устидан сув қўйгани акс этган видеолавҳа тарқалди.

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматининг маълум қилишича, Мирзо Улуғбек туманидаги мактаблардан бирининг ўқувчилари 17 ёшли Т.С. ва О.М.лар Буюк Ипак йўли кўчасидаги автомобиль йўлида ҳазил учун видео олишган.

Видеода Т.С. ўзининг устига бир челак сувни қуйган. 

Уларнинг ота-оналарига МЖтКнинг 47-моддаси (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) мазмун ва моҳияти тушунтирилди.

Юқорида моддалар асосида тегишли ҳужжатлар тўпланиб, Мирзо Улуғбек тумани вояга етмаганлар масалалари бўйича идоралараро комиссиясига қонуний чора кўрилиши учун йўналтирилди.

1246
0