• 12 198 сум
    -30.3
  • 14 241 сум
    -41.49
  • 157 сум
    0.61
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 198 сум
    -30.3
  • 14 241 сум
    -41.49
  • 157 сум
    0.61
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 7 декабря 2021

Андижонда блогер аёлни калтаклаган "электросет" бухгалтерига жиноят иши қўзғатилди

Блогер аёл туман электр тармоқлари бухгалтери уни калтаклаганини айтиб мурожаат билан чиққанди.

553
0
UzNews.uz

Андижонда блогер аёлни калтаклагани айтилган туман электр тармоқлари бош ҳисобчисига жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда UzNews.uz'га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

22 ноябрь куни андижонлик блогер Фотима Жўраева Улуғнор тумани електр тармоқлари корхонаси бош ҳисобчиси томонидан калтакланганини айтиб, мурожаат қилганди.

У ўз мурожаатида туман електр тармоқлари корхонаси бош ҳисобчисидан ўзи ҳуқуқшунос сифатида ишлаб келаётган фермер хўжалигига электр энергиясидан қарздорлик сунъий равишда оширилгани бўйича тегишли ҳужжатларни беришини талаб қилганини, корхона бош ҳисобчиси эса унга қўпол муносабатда бўлиб, уни ҳақорат қилиб, юзига ургани ва қўл телефонини синдириб юборганини айтиб, айбдор корхона ходимларига нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Бош прокуратура хабарига кўра, Улуғнор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан ҳисобчи С.Мамадалиевга нисбатан ЖКнинг 109-моддаси (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) 2-қисми билан қўзғатилиб, жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўтказилган суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, Ф.Ж.да "бош мия чайқалиши, бошни чап қовоқ соҳаси ёрилган (тикилган) лат яра, чап елка бел, қорин ва думба соҳаси юмшоқ тўқималарини лат ейиши ва қонталашлар" каби жароҳатлар унинг соғлигини қисқа муддатга бузилишига сабаб бўлган тан жароҳатлари даражасига киришлиги аниқланган. 

Ф.Ж. жиноят ишида жабрланувчи деб эътироф этилди.

553
0