• 12 165 сум
    -25.19
  • 14 331 сум
    -32.11
  • 159 сум
    -2.67
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 165 сум
    -25.19
  • 14 331 сум
    -32.11
  • 159 сум
    -2.67
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 18 декабря 2021

Тошкентда тадбиркорга электр энергияси учун 1,75 млрд сўм миқдорида асоссиз қарздорлик ҳисобланди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан электр таъминоти корхонасига нисбатан иш қўзғатилиб, асоссиз деб топилган қарзни ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган.

611
0
t.me/hetmuloqot

Электр таъминоти корхонаси томонидан Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги тадбиркор DSS МЧЖга 1,75 млрд сўм асоссиз қарздорлик ҳисобланган.

Аниқланишича, тадбиркорга электр тармоғига уланишга рухсат берилган, аммо орадан 4 ой ўтишига қарамай, трансформатор ва электр энергиясини ҳисобга олиш ускунаси пломбаланмаган ҳамда рўйхатга олинмаганлигидан ушбу қарздорлик келиб чиққан.

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг қайд этишича, электр энергиясидан фойдаланиш Қоидаларининг талабларига кўра, электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларини ўрнатиш, рўйхатга олиш ва пломбалаш ишлари электр тармоқлари корхонасининг ҳудудий тузилмалари ҳисобидан амалга оширилади.

Лекин, электр тармоқлари корхонаси зиммасига юклатилган вазифани бажармасдан, тадбиркорга асоссиз қарздорлик ҳисоблаган.

Қўмита томонидан «Тошкент ЭТК» АЖга нисбатан иш қўзғатилиб, асоссиз деб топилган қарзни ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Мазкур иш бўйича электр тармоқлари корхонасининг шикояти суд томонидан кўриб чиқилиб, рад қилинган. Қўмитанинг қарори ва кўрсатмаси ўз кучида қолдирилиб, тадбиркорнинг манфаатлари ҳимоя қилиниши таъминланган.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг ўтган даврида қўмита томонидан тадбиркорларнинг 44 мингга яқин мурожаати кўриб чиқилиб, 162,14 млрд сўмга яқин маблағ уларнинг фойдасига қайта ҳисоб қилинган.

611
0