Чилонзор туманида икки нафар профилактика инспектори ва икки нафар аёл жанжаллашгани, аёлларнинг бири профилактика инспекторларини ҳақоратлаб, асоссиз мажбурлаб, ИИБга олиб келингани айтгани ҳақида хабар бергандик.
Туман ҳокимлиги ҳолат тафсилотларини маълум қилди.
Ҳақиқатдан ҳам Х.Ш. ва Н.С. жорий йилнинг 9 август куни ўзларининг уйига кираётганларида Чилонзор туман ИИО ФМБ ходимлари уларни тўхтатиб, асоссиз айблаб, ҳақоратлаб ҳамда мажбурлаб 3-сонли ИИБ таянч пунктига олиб борган.
Аёлларнинг таянч пунктида уларни шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаб, қўлларига кишан солиб, уриб тан жароҳатлари етказиб, бир неча соатлар ушлаб туриб, камерага қамаб, уларга нисбатан асоссиз МЖтКнинг 183-моддаси ва 194-моддаси 1-қисми билан маъмурий ҳуқуқбузарликка доир иш юритиб тўпланган ҳужжатларни Жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судига юборгани бўйича ёзган аризаси бўйича ходимларга нисбатан ЖКнинг 206-моддаси 1-қисми ва 209-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2021 йил 20 октябрда ўтказилган хизмат текшируви хулосасига кўра, Чилонзор туман ИИО ФМБ 3-сон ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.
Шунингдек, жорий йилнинг 7 декабрь куни мазкур профилактика инспекторлари ЖКнинг 206-моддаси 1-қисми, 234-моддаси 2-қисми ва 235-моддаси 2-қисми "в" банди билан айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, уларга нисбатан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Мазкур иш бўйича суд қарори чиқарилгандан сўнг, яна қўшимча маълумотлар тақдим этилади.