• 12 165 сум
    -25.19
  • 14 331 сум
    -32.11
  • 159 сум
    -2.67
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 165 сум
    -25.19
  • 14 331 сум
    -32.11
  • 159 сум
    -2.67
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 14 декабря 2021

Қорақалпоғистонда “Қизил китоб”га киритилган 14 дона жайрон ўлдириб кетилди

Ҳайвонларни отиб ўлдирган шахслар қочиб кетган. Инспекторлар уларнинг ортидан бориб, ушлай олишмаган.

702
0
Экология қўмитаси

Экология қўмитасининг хабар беришича, жорий йилнинг 12 декабрь давомида тахминан соат 14:00 ларда Тахтакўпир тумани Қўнғироткўл овул фуқаролар йиғини атрофидаги чўл ҳудудида давлат рақамисиз “УАЗ 469” автомашинасида турган номаълум шахслар инспекторларнинг яқинлашаётганлигини кўриб қолиб, воқеа жойидан қочишган. 

Инспекторлар тахминан 5 км масофагача уларнинг изидан борган. Лекин ушлаш имкони бўлмаган.

Воқеа жойи кўздан кечирилганда отилган патрон гилзаси, идиш-товоқ, хўжалик буюмлари бўлган пичоқ, болта, ёқилғи, кийим-бошлар ҳамда “Қизил китоб”га киритилган 14 дона жайрон, 5 дона ёввойи қуён ташлаб кетилганлиги маълум бўлди.

Давлат инспекторлари томонидан ушбу ҳолат юзасидан тегишли тартибда далолатнома тузилиб, воқеа жойи видео тасвирга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

702
0