• 12 165 сум
    -25.19
  • 14 331 сум
    -32.11
  • 159 сум
    -2.67
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 165 сум
    -25.19
  • 14 331 сум
    -32.11
  • 159 сум
    -2.67
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 14 декабря 2021

Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарати ходимларининг 40 фоизи ишдан бўшатилди

Вазиликка сифатсиз тиббий хизмат билан боғлиқ келиб тушган шикоятлар кўпайиб кетган.

594
0
ССВ

Бугун, 14 декабрь куни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг навбатдан ташқари Ҳайъат йиғилишида вазирлик марказий аппарати ходимларининг 40 фоизи ўз лавозимидан озод қилиниб, уларга қуйи бўғин тиббиёт муассасаларида ишлаш таклиф қилинди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, жорий йилнинг ўтган 11 ойида Соғлиқни сақлаш вазирлигига келиб тушган жами мурожаатлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 12 мингтага кўпайиб, 57 600 тани ташкил этган.

 Уларнинг энг катта қисмини сифатсиз тиббий хизмат кўрсатиш билан боғлиқ масалалар ташкил этади. 

“Аҳоли кўп ҳолларда жойларнинг ўзида ҳал бўлиши мумкин бўлган оддий масалалар учун ҳам Президентнинг виртуал ва Халқ қабулхоналари, бош вазирнинг виртуал қабулхонаси, Бош прокуратура ва бошқа масъул идораларга мурожаат қилишга мажбур бўлмоқда”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, битта туманда камида 10-15 та лаборатория бўлгани билан қонни таҳлил қилишга шароит ва мутахассислар малакаси етишмаслиги оқибатида диабетнинг оғир асоратлари – кўз, буйрак ва тўпиқ касалликлари бўйича республика муассасаларига мурожаатлар 10 фоизга ошган.

Шунингдек, вазирлик доирасида бошланган кадрларни янгилаш ислоҳоти келгусида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари, туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари, умуман, мамлакатдаги барча даволаш-профилактика муассасаларини қамраб олиши кўзда тутилган.

594
0