• 11 938 сум
    -37.19
  • 13 961 сум
    -47.09
  • 159 сум
    -0.17
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 938 сум
    -37.19
  • 13 961 сум
    -47.09
  • 159 сум
    -0.17
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 27 декабря 2021

Ўзбекистонда барча давлат ОТМларнинг ягона “Электрон кутубхона” платформаси ишга туширилади

2022 йилда ОТМларда гуруҳ журнали, рейтинг дафтарчаси давомат жадваллари рақамлаштирилади.

1201
0
jizpi.uz

"Давлат олий таълим муассасаларининг академик ва ташкилий-бошқарув мустақиллигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги президент қарори қабул қилинди.

Унга кўра, 2022 йил якунигача барча давлат ОТМларнинг ўқув адабиётлари тўлиқ электронлаштирилади ва ягона "Электрон кутубхона" платформаси ишга туширилади. 

ОТМларда ҳисоботларни тайёрлашнинг қоғоз шаклидан воз кечилади ва Олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизими 1-босқичда – 2022 йил 1 мартгача қуйидагилар жорий қилинади:

— “Ўқув жараёнини бошқариш” қисми (давомат, ўзлаштириш қайдномаси ва рейтинг дафтарчаси, гуруҳ журнали, дарс ва имтиҳон жадваллари рақамлаштирилади);

—  “Илмий жараённи бошқариш” қисми;

— “Маъмурий жараённи бошқариш” қисми;

— “Молия-хўжалик фаолиятини бошқариш” қисми;

 2-босқичда – 2022 йил 1 майгача “Таълим сифатини назорат қилиш” қисми жорий қилинади.

1201
0