• 12 198 сум
    -30.3
  • 14 241 сум
    -41.49
  • 157 сум
    0.61
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 198 сум
    -30.3
  • 14 241 сум
    -41.49
  • 157 сум
    0.61
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 23 декабря 2021

Бўстонлиқда Бош вазирга ёқмагани учун бузилаётгани айтилган “газ заправка”га изоҳ берилди

Тошкент вилояти прокуратураси мазкур шохобчани нима сабабдан бузилишининг сабабини очиқлади.

1187
0
Тошкент вилояти прокуратураси

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Бўстонлиқда “газ заправка” йўлдан ўтаётган Бош вазирга ёқмагани учун бузилаётгани тўғрисида хабарлар тарқалганди.

Бош прокуратура мазкур автомобилларга газ қуйиш шохобчасининг бузилиши бўйича баёнот берди.

Баёнотга кўра, Бўстонлиқ тумани “Қўшқўрғон” МФЙда бузилиши айтилаётган шохобчанинг ўрнидаги ерга жорий йилда туман ҳокими қарори билан “Nukus Metan Trans Servis” МЧЖга автомобилларга сиқилган газ тўлдириш компрессор шохобчаси қурилиш ишларини лойиҳалаштиришга рухсат берилган.

Бироқ, МЧЖ томонидан шохобча қарорда белгиланган “Қўшқўрғон” МФЙдаги 75-контурга эмас, балки аҳоли пунктидаги хўжалик харитасининг 73-контуридаги 0,50 га ер майдонига ноқонуний қурилганлиги аниқланган. 

Шундан сўнг,  жамият томонидан олиб борилаётган қурилиш ишларини вақтинча тўхтатиб туриш юзасидан Нурафшон туманлараро Маъмурий судига даъво аризаси киритилган.

Мазкур қурилиш объекти тегишли тартибда ўрганиб чиқилиб, қонуний баҳо бериш мақсадида Тошкент табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1187
0