• 12 165 сум
    -25.19
  • 14 331 сум
    -32.11
  • 159 сум
    -2.67
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 165 сум
    -25.19
  • 14 331 сум
    -32.11
  • 159 сум
    -2.67
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 24 ноября 2021

Ўнта вилоятда қарийб 82 млрд сўмлик қурилиш ишлари тендерсиз бошлаб юборилганлиги аниқланди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги республикадаги қурилиш ишларида йўл қўйилган корруциявий ҳолатларни очиқлади.

277
0
UzNews.uz / Марат Наджибаев

Бугун, 24 ноябрь куни АОКАда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари иштирокида брифинг ўтказилди.

Унда қайд этилишича, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан 2021 йилнинг 6 ойида 461,3 млрд сўмлик қийматдаги давлат харидлари юзасидан 59 та қурилиш объектларида ўрганиш ўтказилди.

Текширувлар натижасида, Жиззах вилоятида 19 та объектда 6,3 млрд сўмлик қурилиш ишлари тўлов ҳужжатларига асоссиз қўшиб ёзилганлиги, 941,1 млн сўмлик ишлар сифатсиз бажарилганлиги анқланган.

Шунингдек, Андижон вилоятида 4 та объектда 57,9 млн сўмлик ишлар сифатсиз бажарилгани, 1,4 млрд сўмлик аслида бажарилмаган ишлар ҳисобот ҳужжатларига қўшиб ёзилганлиги маълум бўлиб, мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган. 

Бундан ташқари, республиканинг 10 та вилоятида жами қиймати 81,9 млрд сўмлик 137 та қурилиш объектларида танлов ва тендерлар юзасидан ғолиблар аниқланмасдан қурилиш ва жорий таъмирлаш ишлари бошлаб юборилганлиги ёки якунланганлиги аниқланиб, мазкур қонунбузишлар бўйича жами 28 та материаллар прокуратура органларига юборилди.

Аниқлшанишича, тендердаги баҳолаш мезонида жиноят иши қўзғатилганлиги бўйича балларни пасайтириш назарда тутилмагани оқибатида агентлик томонидан ўтказилган ўрганишлар якунига асосан МЧЖ раҳбари ва бошқаларга ЖКнинг 167, 228-моддалари билан 2 та жиноят иши қўзғатилган бўлса-да, умумтаълим мактабини таъмирлаш бўйича ўтказилган тендерда мазкур МЧЖ яна ғолиб деб топилган.

277
0