• 12 165 сум
    -25.19
  • 14 331 сум
    -32.11
  • 159 сум
    -2.67
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 165 сум
    -25.19
  • 14 331 сум
    -32.11
  • 159 сум
    -2.67
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Реклама 7 декабря 2021

Нукусда Imzo компанияси томонидан ишлаб чиқариш базаси ишга туширилди

AKFA Group холдингига кирувчи Imzo биринчи ҳудудий корхона қурилишини якунлади.

1143
0

Тадбирда фахрий меҳмонлар қаторида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси М.Камолов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қ.Сариевлар иштирок этди.

Янги ишлаб чиқариш базаси логистика харажатларини қисқартириш, ҳудудда маҳсулотга нисбатан ўсиб бораётган талабни қондириш ва ишлаб чиқариш муддатини қисқартириш имконини беради.

Бундан ташқари, Қорақалпоғистон пойтахтидаги ишлаб чиқариш базаси Туркманистон ва Ғарбий Қозоғистонга Imzo эшик ва дераза дизайнининг барча турларини етказиб берадиган логистика марказига айланади.

Нукусдаги янги заводнинг ишлаб чиқариш майдони 8230 м2 ни ташкил этади ва максимал ишлаб чиқариш қувватини йилига 300 000 м2 гача ошириш имконини беради. 

Компанияда 265 та янги иш ўрни яратилди. Корхонада Германия, Туркия, Италиянинг Schtec, Lisec, Intermac, Kaban, Glaston каби ишлаб чиқарувчиларнинг замонавий ускуналари ўрнатилди.

Нукусдаги заводда алюминий ва ПВХ профиллардан дераза ва эшик тизимлари, роллет ва фасад конструкциялари ишлаб чиқарилади. Технологик жараённинг барча босқичларида қатъий сифат назорати йўлга қўйилган ва маҳсулот турли синовлардан ўтказилади, бу аҳолининг сифатли маҳсулотга бўлган эҳтиёжини тўлақонли қондириш имконини беради.

Қайд этилишича, Нукусдаги корхона Imzo Ўзбекистон бўйлаб очишни режалаштираётган 15 та ҳудудий базадан биринчиси бўлди.

Шу куни заводдан ташқари Imzo расмий салони ҳам очилди, у ерда ташриф буюрувчилар компания маҳсулотлари билан танишишлари – ташқи кўриниши, қулайлиги, функционаллигини баҳолашлари ҳамда мутахассисларга ўзларининг қизиқтирган саволларини беришлари мумкин.

Завод ва кўргазма зали қуйидаги манзилда жойлашган: Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус, «Жанбозор» МФЙ, Жанубий саноат зонаси.

Қўшимча маълумот учун +998(71) 207-77-77 рақами орқали колл-марказга боғланишингиз мумкин.

AKFA Group холдинги 2016 йилда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва МДҲ мамлакатларидаги энг йирик Imzo дераза ва эшик конструкцияларини йиғиш ва ишлаб чиқариш заводини ишга туширди. Imzo – шаффоф алюминий ва ПВХ конструкцияларни, 160 000 кв.м майдонга эга фасад тизимларини ишлаб чиқариш бўйича ноёб лойиҳа.

Реклама ҳуқуқлари асосида

1143
0