Йиғилишда сенат раиси Танзила Норбоева Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга Ғафур Ғулом боғи хусусида савол берди.
“Одамлар ҳозир биздан сўраяпти: Ғафур Ғулом боғидаги ободонлаштириш ишлари қай аҳволда, у ерда нима бўляпти?” – деди Танзила Норбоева.
Жаҳонгир Ортиқхўжаев боғ инвесторга берилгани, лекин у ўзига қўйилган вазифаларни бажармаётганини билдирди.
“Ғафур Ғулом боғи инвесторга берилган. Бизга тақдим этган лойиҳаси бўйича 2 йил давомида ҳеч қандай дарахтга тегмасдан, пляж зоналарини асл ҳолича қолдириш, уни реконструкция қилиш ва қўшимча янги аттракционларни қўйиши кўрсатилган. Лекин ҳозир тадбиркоримиз 1 йилдан ошдики, ҳалигача ўзига қўйилган вазифаларини бажармади. Буни қайта кўриб чиқишни таклиф қиламан”, – деди Тошкент шаҳар ҳокими.