• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 15 июля 2021

Бемордан 5 минг сўм сўрагани учун ҳайдалган шифокор ишга тикланди

Қашқадарёлик ушбу шифокор касаллик тарихини очиш учун 5 минг сўм cўраган эди.

1156
0
“Адолат” СДП

24 июнь куни Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар шифохонаси фельдшери Ғ.А. бемордан касаллик тарихини очиш учун 5 минг сўм пул cўрагани сабаб ишдан олингани ҳақида хабар берган эдик.

“Адолат” СДП берган маълумотга кўра, шифокор Ғ.А. яна қайта ишга тикланди.

Қайд этилишича, “Адолат” СДП вилоят ва туман Кенгаши депутатлари ушбу ҳолатни ўрганган. 

Унга кўра, туман юқумли касалликлар шифохонаси ходимлари билан юзма-юз мулоқотда фельдшер Ғ.А.ни ҳар томонлама яхши ишлаши ҳақида маълумотларга эга бўлинди. Шундан сўнг, муолажа фельдшери Ғ.А.ни ўз ўрнига қайта тиклаш юзасидан мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида кенг қамровли тушунтириш ишларини олиб борилди.

Қайд этилишича, шифокорлар беморга касаллик тарихи дафтари, зарур жиҳозлар, канцелярия товарлари билан "тепадан" таъминланмаётганини аниқланди.

Натижада, шифохона кундузги муолажа фельдшери Азамат Пардаевич Ғозиев юқумли касалликлар шифохонасига ўз ўрнига ишга тикланди.

1156
0