• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 29 октября 2021

Тошкентда 20 ёшли йигит пенсионер аёлни зўрламоқчи бўлди

Жабрланувчи мурожаат билан чиқди. Ҳолат юзасидан гумонланган йигит қўлга олинган.

1042
0
UzNews.uz

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкентда ёш йигит 63 ёшли аёлга кўчада тегажоғлик қилиб, унга тан жароҳати етказгани ҳақида хабар тарқалганди.

"2021 йилнинг 11 сентябрь куни тахминан 05:00 ларда аёл тоза ҳавода сайр қилаётганида, орқасидан келаётган ёш йигит “эй, кампир, сени ушлай, 10 минг бераман", дейди. Аёл ундан нари кетишни сўраса ҳам йигит унга тегажоғлик қилади. Шундан сўнг, у аёлни жинсий аъзоларига тегиниб, уни турли ҳақоратли сўзлар билан сийларди”, - дейилади тарқалган хабарда.

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматининг хабарига кўра, ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан гумонланувчи 2001 йилда туғилган А.З.га нисбатан ЖКнинг 277-моддаси (безорилик) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов якуни бўйича қонуний қарор қабул қилинади.

1042
0