• 12 137 сум
    -0.53
  • 14 319 сум
    11.52
  • 158 сум
    -0.83
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 137 сум
    -0.53
  • 14 319 сум
    11.52
  • 158 сум
    -0.83
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 26 июля 2021

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати бироз пасайиши кутилмоқда

Ўзгидромет ҳафта ичи кутилаётган об-ҳаво прогнозини маълум қилди.

1300
0
Марат Наджибаев / UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, 27 июлдан республиканинг шимолий ҳудудларига ғарбий Қозоғистон орқали Волгабўйи ҳудудидан нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келади, жануби-шарқий ҳудудларда нисбатан иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати бироз пасаяди ва +37...+40 даража, баъзи жойларда, жанубда +42 даражагача, шимолда +34...+37 даража атрофида бўлади.

Кейинги кунларда салқин ҳаво массаси республиканинг барча ҳудудига тарқалади. Ҳафта давомида ҳарорат аста-секин пасаяди ва жума кунига келиб +33...+35 даражани ташкил этади ва меъёрий қийматларга яқинлашади, баъзи ҳудудларда эса июль ойи охири учун бўлган ўртача кўп йиллик қийматлардан 2-3 даража паст бўлади.

26-27 июль кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим ҳудудларда чангли бўрон билан 25-30 м/с гача кучайиши мумкин.

1300
0