• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 27 июля 2021

Абитуриентларни ўқишга киритмоқчи бўлган талабалар ушланди

Фарғона ва Сурхондарёда абитуриентларни Аграр университети филиали ва Қирғизистондаги ОТМга ўқишга киритиш учун пул талаб қилган талабалар аниқланди.

671
0
Прокуратура департаменти

Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида фуқароларни ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган талабалар ушланди, дея хабар берди Прокуратура департаменти Матбуот хизмати.

Сурхондарё вилоятида Тошкент давлат аграр университетининг Термиз филиали талабаси И.Э. фуқаро А.нинг ишончига кириб, уни ушбу университетга ўқишга киритишни ваъда қилган.

У бунинг эвазига 54 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида қўлга олинди. Унинг кўрсатувига асосан давом этган тезкор тадбирда И.Э.нинг яна бир талаба шериги О.Х. шу иш учун 42,4 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Худди шундай, Фарғона вилоятида Ф.А. Наманган давлат университети талабаси И.П. билан келишиб, фуқаро Ш.ни Қирғизистондаги университетлардан бирига иқтисодиёт йўналиши бўйича ўқишга киритиш ва 1-босқични тамомлаганлиги ҳақида маълумотнома тайёрлатиб бериш эвазига $2,5 минг талаб қилган.

Улар сўралган пулни олган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

671
0