• 11 938 сум
    -37.19
  • 13 961 сум
    -47.09
  • 159 сум
    -0.17
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 938 сум
    -37.19
  • 13 961 сум
    -47.09
  • 159 сум
    -0.17
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 2 ноября 2021

Самарқандда аёл ҳамда унинг 5 ва 11 ёшли фарзандлари ис газидан заҳарланиб, вафот этди

Яна бир 9 яшар фарзанди шифохонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

527
0
UzNews.uz

Самарқандда аёл ва унинг икки нафар фарзанди ис газидан заҳарланиб, вафот этди. Бу ҳақда бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари UzNews.uz’га хабар берди.

Жорий йилнинг 29 октябрь куни соат 12:30 ларда Ургут тумани Чумчуқли маҳалласида яшовчи 38 ёшли Н.О. ва унинг вояга етмаган фарзандлари 11 ёшли Ш.А., 5 ёшли У.А. ҳамда 9 ёшли О.А.лар уларнинг қариндошлари томонидан уйидан қўлбола усулда ясалган печкадан сизиб чиққан ис газидан заҳарланган ҳолатда топишган.

Натижада, Н.О. ва унинг вояга етмаган фарзандлари Ш.А. ва У.А. ҳодиса жойида вафот этишган, О.А. эса шифохонага ётқизилган.

Маълумот бериилишча, 29 октябрь куни туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 259-моддаси (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, вилоятда 10 кунда 8 киши ис газидан заҳарланиб, ҳалок бўлгани ҳақида хабар бергандик.

527
0