• 12 061 сум
    -36.78
  • 14 183 сум
    -50.51
  • 161 сум
    0.79
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 061 сум
    -36.78
  • 14 183 сум
    -50.51
  • 161 сум
    0.79
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 2 ноября 2021

Чегарадан қарийб 160 кг гиёҳванд моддаларни узумлар орасига яшириб, олиб ўтаётган шахс ушланди — видео

Тошкент вилоятида узум ва мазкур моддалар юкланган қиймати 1,8 млрд сўмлик юк машинаси олиб қўйилди.

762
0
видеодан кадр

Тошкент вилояти чегара бошқармаси Матбуот хизматининг UzNews.uz'га берган маълумотига кўра, жорий йилнинг 30 октябрь куни соат 15:00 да Тошкент вилояти “Ойбек” чегара-божхона постига қўшни давлатдан кириб келган юк автотранспорт воситаси тўхтатилиб, чуқурлаштирилган ҳолда божхона кўригидан ўтказилди. 

Ҳужжатларга кўра, салкам 21 тонна узум ортилган юк автотранспорт воситаси шубҳа остига олиниб,текширилди.

Текширувлар натижасида, полда яширин бўлмалар ҳосил қилингани, бўлмалар орасига эса яшил рангли елим идишлар пена, яъни полиуретан кўпик кўмагида зичлаб жойлаштирилгани маълум бўлди.

Навбатдаги тезкор тадбирда 141 дона елим идишда, идиши билан ҳисоблаганда жами 156 кг.га яқин наркотик моддаларнинг яширинча олиб кирилиши фош қилинди.

Мазкур ҳолатда тўхтатиб қолинган наркотик моддаларнинг 149,76 кг.и “гашиш”, 4,44 кг.и “опий” ва 1,52 кг.и “героин” гиёҳвандлик воситалари экани аниқланди.

Жиноят қуроли сифатида қиймати 1 млрд 80 млн сўмлик юк автотранспорт воситаси ва 20,8 тонна оғирликдаги узум ҳам вақтинча сақловга олинди. Ҳолат юзасидан эса божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди.

762
0