Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонга хориждан 21 109 тонна гўшт импорт қилинган.
Гўшт импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6 865 тоннага ошган.
Ушбу вақт давомида энг кўп гўшт Белоруссия – 14 403 тонна, Қозоғистон – 3 220 тонна, Украина – 2 018 тонна, Россия – 559 тонна ва Молдовадан – 540 тонна импорт қилинган.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда 2021 йилнинг 9 ойида 1,9 млн тонна гўшт етиштирилган.