• 12 198 сум
    -30.3
  • 14 241 сум
    -41.49
  • 157 сум
    0.61
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 198 сум
    -30.3
  • 14 241 сум
    -41.49
  • 157 сум
    0.61
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 31 мая 2018

Аграр университетнинг собиқ ўқитувчиси ва шериги пора билан ушланди

Тошкент давлат аграр университетида бир пайтлар фаолият олиб борган ўқитувчи, ўзининг собиқ талабаси ҳамда ҳозирда коллеж директори бўлган шериги билан жиноятга қўл урди. 

3574
0
ABW/Иллюстрация

Toшкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Жиноят қидирув бошқармаси Иқтисодий хавфсизлик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими хабарига кўра, Toшкент давлат аграр университетининг собиқ ходими, ҳозирда касб-ҳунар коллежларидан бирининг директори ҳамда ушбу университетнинг 2-курс талабаси 6 минг АҚШ доллари эвазига олий таълим муассасасига ўқишга киришга таклиф қилаётгани аниқланган.

Ўтказилган тезкор тадбир натижасида гумондорлардан бири талаб қилинган сумманинг ярмини олаётган вақтда жиноят устида қўлга олинди. Айбланувчининг кўрсатмаларига асосан иккинчи гумондорга ҳам Юнусобод тумани прокуратураси томонидан мазкур ҳолат юзасидан тўпланган далилий маълумотлар асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноий иш қўзғатилди.

3574
0