• 11 975 сум
    -54.41
  • 14 008 сум
    -57.63
  • 160 сум
    -0.62
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 975 сум
    -54.41
  • 14 008 сум
    -57.63
  • 160 сум
    -0.62
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 1 июня 2018

Хорижга чиқиш учун паспортни қалбакилаштирган фуқаро қўлга олинди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик бошқармаси чет элга олиб чиқиш юзасидан фуқаро дипломатик ваколатхоналарга мурожаат этмаганини аниқланган.

2818
0
UzNews.uz

“UzNews.uz”га маълум бўлишича, 2017 йилнинг октябрь ойи охирларида 1977 йилда туғилган, муқаддам судланмаган, ишламайдиган Тошкентда яшовчи фуқаро Ж.М. муайян ҳуқуқ берувчи ҳужжатларни қалбакилаштириш ва фуқаролик паспортига сохта маълумотлар киритишни мақсад қилгани аниқланган.

У 1995 йилда туғилган фуқаро А.А. ва номаълум шахс билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳда бўлиб, А.Ж.нинг ўз фуқаролик паспортининг 8-9 саҳифаларига гўёки фарзандларини чет элга олиб чиқишга рухсати борлигини ва фарзандлари Қ.М. ва Қ.А.нинг суратларини жойлаштирган, устидан “EMB … OF UZBEKISTAN * CONSULAR SERVICE * MOSCOW” ёзувли думалоқ шаклдаги муҳр изини тушириш ҳамда суратларнинг пастки қисмида фарзандларининг исми шарифи ва туғилган санасини қўлда ёзиш йўли билан расмий ҳужжатни қалбакилаштирган.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик бошқармаси, Ўзбекистон Республикасининг Москва ва Бишкек шаҳарларида жойлашган элчихоналарининг маълумотига таяниб, 13.11.2012 йилдан 30.10.2017 йилгача бўлган давр мобайнида фуқаро А.А., ўзининг вояга етмаган фарзандлари М.К. ва А.К.ни ўрнатилган тартибда чет элга олиб чиқиш юзасидан ушбу дипломатик ваколатхоналарга ариза билан мурожаат этмаганлиги аниқланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонасида “EMB … OF UZBEKISTAN * CONSULAR SERVICE * MOSCOW” ёзувли думалоқ шаклдаги муҳр, расм ва анкета маълумотларини тасдиқлаш учун фойдаланилмаганлиги маълум қилинган.

“UzNews.uz” ишончли манбаси хабарига кўра, ҳозирда ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 228-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

2818
0