• 12 165 сум
    -25.19
  • 14 331 сум
    -32.11
  • 159 сум
    -2.67
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 165 сум
    -25.19
  • 14 331 сум
    -32.11
  • 159 сум
    -2.67
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 12 июня 2018

Фарғонада 9 ёшли бола ва автомашина ёниб кетди

Ёнғин яқин атрофда бўлган фуқаролар томонидан ўчирилган бўлишига қарамай, автомашинанинг салон қисмида чиққан ёнғин 9 ёшли боланинг ўлимига сабаб бўлди.

3973
0
UzNews.uz

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида соат тахминан 17:30да Бешариқ туманида яшовчи нафақахўр Н.Р. “ВАЗ-2102” русумли автомашинасида Ўзбекистон тумани Бегобод қишлоғида жойлашган “Эргашали устоз Муродов” фермер хўжалигига ўрик маҳсулотини териб олиш учун бориб, боғ ичига кириб кетиб, бирга олиб келган 9 ёшли набираси М.А.ни назоратсиз қолдирган.

Оқибатда эса, у автомашина салонида бўлган 5 литрлик елим идишдаги бензин ёқилғисини тўкиб, гугурт билан ёқиб юборган. Натижада автомашина салонида ёнғин содир бўлиб, М.А. куйиш жароҳатидан воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, ёнғин шу ерда бўлган фуқаролар томонидан ўчирилган.

3973
0