• 12 165 сум
    -25.19
  • 14 331 сум
    -32.11
  • 159 сум
    -2.67
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 165 сум
    -25.19
  • 14 331 сум
    -32.11
  • 159 сум
    -2.67
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 4 июля 2018

Ўзбек спорти 20 йил кутган олтин медал қўлга киритилди

Хорватиянинг Загреб шаҳрида ўтаётган Жаҳон чемпионатида 20 йилдан буён кутилаётган олтин медал ўзбек спортчиси томонидан қўлга киритилди.

6027
0
olympic.uz

Бундан 20 йил муқаддам эркин кураш спорти бўйича қўлга киритилган олтин медал шу вақтга қадар ягоналигича қолаётган эди. Ўзбек полвони 20 йил деганда эркин кураш бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлди

Хорватия пойтахти Загреб шаҳрида спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Олимпия қўмитаси Матубот хизматининг хабарига кўра, нуфузли мусобақанинг эркин кураш бўйича баҳсларида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Жамшид Маруфов финалгача етиб бориб, олтин медални қўлга киритди.

Эътиборлиси, ўзбекистонлик ўсмир эркин курашчилар сўнгги маротаба 1998 йилги жаҳон чемпионатида олтин медаль қўлга киритишганди. Ўшанда ёш Дилшод Мансуров тенгдошлари орасида жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлганди. Ортда қолган 20 йил давомида юртимиздан юнон-рум курашидан ўсмирлар ўртасида, шунингдек, эркин кураш бўйича ёшлар ва катталар ўртасида жаҳон чемпионлари етишиб чиқди. Аммо эркин кураш бўйича ўсмирлар ўртасидаги дунё биринчилигида олтин медални нақд 20 йил кутгандик.

Бу сафар ҳамюртимиз Жамшид Маруфов бизга узоқ кутилган олтин медалини тақдим этди ва жаҳон чемпионлигига эришди.

6027
0