• 11 938 сум
    -37.19
  • 13 961 сум
    -47.09
  • 159 сум
    -0.17
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 938 сум
    -37.19
  • 13 961 сум
    -47.09
  • 159 сум
    -0.17
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 5 июля 2018

Аёл кишини таҳқирлаган ИИБ ходими “қамоққа” олиниши мумкин

Хабарингиз бор, Самарқандда ИИБ тезкор ходими Санъат Умаров томонидан ўғирликда гумон қилиниб келтирилган аёл мажбуран ечинтирилган ва унинг шаъни таҳқирланган эди.

5093
0
UzNews.uz

“UzNews.uz” бу борада аниқлик киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси расмий вакили Сурайё Раҳмонова билан боғланди.

Сурайё Раҳмонованинг айтишича, бу воқеа шу кунга қадар тегишли тартибда ўрганилаётган бўлган, лекин ҳозирда бу иш шахсан Бош прокурор назоратига олинган бўлиб, ИИБ тезкор ходими Санъат Умаровга нисбатан Жиноят кодексининг 206-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда эса Санъат Умаровга нисбатан эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш ёки олмаслик масаласи ҳам тегишли тартибда ўрганилмоқда.

Яқин вақт оралиғида эса Бош прокуратура бу борада расман маълумот берилиши ҳам маълум қилинди.

5093
0