• 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 30 июля 2021

Фарғонада бир-бирига туташ бўлган 5 та уй ёниб кетди

Биринчи уйнинг том қисмида содир бўлган ёнғин қўшни хонадонларга ҳам ўтиб кетган.

864
0
Фарғона вилояти ФВБ

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида 5 та уй ёнди. Бу ҳақда вилоят ФВБ Матбуот хизмати маълум қилди.

Фарғона вилояти Қўқон шаҳар Омонлик кўчасидаги 19-уйда ёнғин содир бўлди. Натижада, уйнинг 80 квадрат метр майдонидаги том қисми ёнган. 

Ёнғин қўшни хонадонларга ҳам тарқалиб, шу кўчадаги 21-уйининг 75 квадрат метр майдонидаги ички ва том қисми ёнган.

Шунингдек, ёнғин Байналмилал жангчилар кўчасига ҳам ўтиб, 20-уйнинг 30 квадрат метр майдонидаги том қисми, 22-уйнинг 85 квадрат метр майдонидаги ички ва том қисми ва 24-уйнинг 30 квадрат метр майдонидаги ички ва том қисмини зарарлаган.

864
0