• 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 3 августа 2021

Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистонга $754 млн ажратиши мумкин

Пул коронавирус инқирози даврида мамлакат иқтисодиётини тиклаш учун ажратилади.

708
0

Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) жаҳон иқтисодиётини тиклашга рекорд даражасидаги $650 млрд ажратиши мумкин, дея хабар бермоқда “Дунё” АА.

Мазкур соҳа учун Халқаро валюта жамғармаси ўз захира активларидан 456 млрд SDR (Special Drawing Rights - махсус қарз олиш ҳуқуқлари, $650 млрд) ажратади. Бундан $275 млрд қисми ривожланаётган бозорлар ва мамлакатларга йўналтирилади.

"Бу қарор коронавирус инқирози даврида жаҳон иқтисодиёти учун ёрдамдир. Мазкур маблағ ХВЖнинг барча аъзо давлатларга фойда келтиради”, - деди ХВЖ бошқарувчи директори Кристалина Георгиева.

Қайд этилишича, мазкур қарор 23 августдан кучга киради. Маблағлар квоталарга мутаносиб равишда жамғармага аъзо мамлакатларга ўтказиб берилади. Квотага мувофиқ Ўзбекистон $754 млн олиши мумкин.

"ХВЖ, шунингдек, ёрдамга ўта муҳтож давлатларга тикланиш ишларида ёрдам бериш учун бошқа вариантларни ҳам ўрганиб чиқмоқда", - дейилади жамғарма хабарида.

ХВЖ жаҳон иқтисодиётинии бу йил 6 фоиз, келаси йил 4,9 фоизга ўсишини кутмоқда.

708
0