• 11 938 сум
    -37.19
  • 13 961 сум
    -47.09
  • 159 сум
    -0.17
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 938 сум
    -37.19
  • 13 961 сум
    -47.09
  • 159 сум
    -0.17
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 5 октября 2018

Шавкат Мирзиёев Парижда Макрон ва Азуле билан учрашади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Франция Республикасига расмий ташрифи ҳақида маълумот берилди.

5546
0
prezident.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан жорий йил 8-9 октябрь кунлари расмий ташриф билан Францияда бўлади.

Ташриф давомида давлат раҳбарлари ўртасида музокаралар, Франция парламенти раҳбарияти, етакчи компаниялари ва молия институтлари вакиллари билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Олий даражадаги Ўзбекистон – Франция музокаралари кун тартибидан сиёсий мулоқотни янада ривожлантириш, савдо-иқтисодий ва молиявий соҳалардаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш, турли тармоқларда инвестиция лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш, шунингдек, маданий-гуманитар алмашувларни фаоллаштириш масалалари ўрин олган.

Учрашув ва музокаралар якунида 10 дан ортиқ ҳукуматлараро ва идоралараро, жумладан, иқтисодиёт ва молия, транспорт, туризм, экология, маданият ва санъат соҳаларида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар, ташқи сиёсат маҳкамалари ўртасидаги ҳамкорлик дастури ва бошқа ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти Бош директори Одри Азуле билан учрашади. Унда Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасидаги шерикликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама этилади ҳамда 2018-2021 йилларга мўлжалланган қўшма Ҳаракатлар режаси қабул қилинади.

5546
0