• 11 938 сум
    -37.19
  • 13 961 сум
    -47.09
  • 159 сум
    -0.17
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 938 сум
    -37.19
  • 13 961 сум
    -47.09
  • 159 сум
    -0.17
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 2 ноября 2018

Ҳукумат электр энергиясига нисбатан янги нархларни тасдиқлади

Вазирлар Маҳкамасининг 1 ноябрдаги қарорига асосан электр энергияси учун янги тарифлар ўрнатилди.

4818
0
UzNews.uz

Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

«Ўзбекэнерго» хабарига кўра жорий йилнинг 16 ноябридан бошлаб бир киловатт электр энергияси нархи 250 сўм қилиб белгиланди (ҳозирда 228,6 сўм). 2019 йил 1 июнидан бошлаб тариф 280 сўм сифатида ҳисобланади.

Кўп квартирали уйларда истиқомат қилувчилар учун эса 1 киловат учун 125 сўм миқдорыда тўлов олинади. Ҳозирда бу миқдор 114,3 сўмни ташкил этмоқда. 2019 йил 1 июндан эса 140 сўмлик тариф амалга киритилади.

Бундан ташқари, 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида эксперимент тариқасида қуйидагилар жорий этилади:

аҳоли истеъмоли учун электр энергияси базавий нормаси ойига бир абонентга 300 кВт.соат;

аҳоли истеъмоли учун табиий газнинг базавий нормаси:

иситиш мавсуми даврида якка тартибда иситиладиган уйлар ва квартираларда яшайдиган бир абонентга ойига 1000 куб.м;

бошқа ҳолатларда бир абонентга ойига 250 куб.м.

4818
0