• 12 165 сум
    -25.19
  • 14 331 сум
    -32.11
  • 159 сум
    -2.67
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 165 сум
    -25.19
  • 14 331 сум
    -32.11
  • 159 сум
    -2.67
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 9 ноября 2018

52 нафар ўзбекистонлик ёниб кетган автобус ҳайдовчиларига ҳукм ўқилди

Қозоғистоннинг Ақтўбесидаги йўлда 52 нафар ўзбекистонлик ёниб кетган автобус ҳайдовчиларига ҳукм ўқилди. Жами 5 айбланувчига жазо тайинланган.

5832
0
tengrinews.kz

Автобус ҳайдовчилари Б.Танатов, Н.Қирғизбоев ва М.Пернебековга суд 5 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинлади. Улар кейинги 7 йил мобайнида йўловчи ташиш хизмати соҳасида ишлай олишмайди.

Автобусга эгалик қилувчи «Азия транзит сервис» механиги Б.Пердебаев ҳамда компания директори Н.Тлепбаев эса 3,5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган. Улар суд залида қамоққа олинган.

Бундан ташқари, судланувчилар ҳалок бўлган 52 ўзбекистонлик учун уларнинг оила аъзоларига 2 миллион тенге миқдорида (371,08 доллар) товон пули тўлашади.

5832
0