• 12 165 сум
    -25.19
  • 14 331 сум
    -32.11
  • 159 сум
    -2.67
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 165 сум
    -25.19
  • 14 331 сум
    -32.11
  • 159 сум
    -2.67
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 25 декабря 2018

Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг ёнғин ўчириш техникалари босқичма-босқич янгиланмоқда

“JV MAN-Uzbekistan” ҳамда “Сам авто” корхонлари томонидан юқори тактик-техник имкониятга эга 28 та ёнғин ўчириш техникалари ҳудудий ёнғин хавфсизлиги бўлинмаларига фойдаланиш учун ажратилган.

7372
0

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББнинг хабар беришича, 2018 йилнинг ўтган 11 ойи давомида “Узавтосаноат” АЖ қошидаги “JV MAN-Uzbekistan” ҳамда “Сам авто” корхонлари томонидан юқори тактик-техник имкониятга эга 28 та ёнғин ўчириш техникалари ҳудудий ёнғин хавфсизлиги бўлинмаларига фойдаланиш учун ажратилган.

Бундан ташқари, тузилган шартномага асосан “Сам авто” корхонаси томонидан “Исузу” юк автомобили шассисида ишлаб чиқарилган навбатдаги 20 та замонавий ёнғин ўчириш автоцестерналари янги йил байрам арафасида фуқароларимизни огоҳликка чорлаш мақсадида 2018 йилнинг 25 декабрь куни Самарқанд шаҳридан Тошкент шаҳрига “Ёнғин хавфсизлиги авто карвони” шиори остида ҳаракатни бошлаган.

7372
0