• 11 975 сум
    -54.41
  • 14 008 сум
    -57.63
  • 160 сум
    -0.62
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 975 сум
    -54.41
  • 14 008 сум
    -57.63
  • 160 сум
    -0.62
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 17 января 2019

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга жўнаб кетди

Президент Шавкат Мирзиёев 17 январь куни “Жўшқин Гужарат – 2019” IX халқаро инвестиция саммитида иштирок этиш учун Ҳиндистонга жўнаб кетди.

3835
0
president.uz

Саммитнинг асосий тадбирлари эртага, 18 январь куни бўлиб ўтади.

Давлатимиз раҳбари саммит ялпи сессиясида нутқ сўзлайди, шунингдек, Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди билан музокара ўтказади.

Нарендра Моди ташаббуси билан 2003 йилдан буён Гужарат штати маркази Гандинагар шаҳрида ўтказиб келинаётган «Жўшқин Гужарат» саммити минтақадаги энг йирик халқаро форумлардан бири ҳисобланади.

Ҳиндистон фармацевтика саноати маркази бўлган Гужаратда дунёдаги энг илғор компаниялар фаолият юритади. Саммит доирасида улар билан мамлакатимиз компаниялари ва ҳудудлари ўртасида савдо ва бизнесни кенгайтириш имкониятлари кўриб чиқилади.

3835
0