• 12 165 сум
    -25.19
  • 14 331 сум
    -32.11
  • 159 сум
    -2.67
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 165 сум
    -25.19
  • 14 331 сум
    -32.11
  • 159 сум
    -2.67
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 28 января 2019

Нодир Отажонов Президент маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланди

Бош вазир ўринбосари Нодир Отажонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланди.

4794
0
ХПК

Президентнинг 2019 йил 28 январдаги фармонига мувофиқ, Нодир Собирович Отажонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ташқи савдо фаолиятини, экспорт салоҳиятини, машинасозлик, автомобиль, электротехника, мудофаа, пахтани қайта ишлаш саноатини ва енгил саноатни ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплексининг раҳбари лавозимидан озод этилган.

4794
0