• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 22 октября 2021

Тошкентда Nexia-3 ва Spark тўқнашиши натижасида бир киши ҳалок бўлди

19 ёшли ҳайдовчининг қоидани бузиши ЙТҲга сабаб бўлди.

709
0
Тошкент шаҳар ИИББ

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2021 йил 22 октябрь куни соат тахминан 08:10 да Олмазор тумани Қамарнисо кўчасида Nexia-3’ни бошқариб борган 2002 йилда туғилган А.В. қоидаларни бузган ҳолда қарама-қарши йўналишига чиқиб кетган.

Натижада, 1958 йилда туғилган З.Х. бошқарувидаги Spark билан тўқнашган. ЙТҲ оқибатида Spark йўловчиси 53 ёшли М.Х. вафот этган. 

Ҳолат бўйича ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

709
0